18451

Афғонистон президенти октябрда Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон 22 сентябрь 11:24 405

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида «Telegraf.uz» хабар бермоқда.

Ташриф мобайнида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий шартнома ва келишувлар, шунингдек, бошқа масалалар ҳақидаги ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши ҳам режалаштирилган.

Афғонистон президенти Ўзбекистонга ташрифига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида ўтган ойда бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобуддун Тимурий ҳам маълум қилганди. У мазкур ташриф доирасида хавфсизлик, темир йўл транспорти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, кимё ва автомобил саноати каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 20дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши кўзда тутилгани ҳақида айтганди.

Изоҳ билдириш