28591

Абдулла Арипов Душанбе шахрига жўнаб кетади

Ўзбекистон 8 январ 13:39 309

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 10-11 январь кунлари Душанбега ишчи ташриф билан боради.

Маълумотларга кўра, бош вазир Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва республика бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади.

Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега баҳор фасли бошида амалга оширилиши кутилаётган расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишади.

Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат чегарасидаги баҳсли қисмларнинг демаркацияси ва делимитациясини тезлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш