49043

6 ёшли қиз икки ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди

Ўзбекистон 12 ноябрь 9:36 784

Фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг!
2018 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган.

Натижада ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш