44953

5 миллионлик кондиционер 5 кунда бузилди

Ўзбекистон 20 июль 9:26 1 296

Барчамизга сир эмаски, ёз бу йил анчайин қайноқ келди. Буни ҳаво ҳарорати тез-тез меъёрдан-да ошиб кетаётганилигидан ҳам сезиш қийин эмас. Ана шундай жазирамада инсониятнинг ажойиб кашфиётларидан бири бўлмиш кондиционер яъни ҳаво совутгичлар жонга оро киради.

Пультдаги биргина тугмани боссангиз бас, дам ўтмай хонада салқин ҳаво ҳукмрон. Бундан танингиз яйраб, ташқаридаги жазирамани ҳам унутасиз. Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н. Зинатулин ҳам 5 300 000 сўмга “Артел” савдо мажмуасидан кондиционер сотиб олаётганда ана шундай манзарани кўз олдига келтириб, беҳад қувонган эди. Бироқ, орадан беш кун ўтмай, ишдан чиққан матоҳни кўриб, гўёки тарвузи қўлтиғидан тушгандай ҳис қилди ўзини. Ахир ҳазил пулми 5 300 000 сўм.

Бироқ ўз ҳуқуқини билган юртдошимиз тезда сотувчини бу ҳақида огоҳлантирди, бундан ижобий натижага эришишишга кўзи етмагач, тумандаги ИҲҲҚ жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Ўрганишлар эса, истеъмолчининг ҳақ эканлигини исботлади ва сифатсиз кондиционер учун тўланган 5 300 000 сўм пул ўз эгасига қайтариб берилди.

Изоҳ билдириш