50544

43 млн сўмлик марихуана сотаётган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон 8 январь 14:43 602

Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ургут тумани Хужайдуг маҳалласида яшовчи фуқаро И.Д.  43 миллион сўмга 1 килограмм 200 грамм марихуана гиёҳванд воситасини сотаётган вақтда ашёвий даллилар билан қўлга олинган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш