44585

4 100 000 сўмлик «Музлатгич» қани?

Ўзбекистон 13 июль 12:40 783

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида истиқомат қилувчи Камила Давлатованинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризаси келиб тушди.

Унда билдирилишича, истеъмолчи шаҳар марказидаги савдо дўконларининг бирида нарҳи 4 100 000 сўм бўлган музлатгич ва яна 4 100 000 сўмлик кир ювиш машинасининг фотосурати кўрсатилган. Истеъмолчига ушбу иккала махсулот хам маъқул келган. Келишувдан сўнг ушбу махсулотларни кредит асосида сотиб олган. Сотиб олиш чоғида истеъмолчига кир ювиш машинаси берилган. Музлатгични эса эртаси куни истеъмолчи хонадонига етказиб бериш шарти келишилган.

Бироқ, орадан икки ой хам ўтсада музлатгичдан дарак бўлмаган. Бу орада истеъмолчи дўконга қатнайвериб тинкаси қуриган. Аризада кўрсатилган холат юзасидан мутахассилар зудлик билан муаммони хал этиш чораларини кўрдилар.

Ғайриқонуний найранги иш бермаганини тушуниб етган сотувчига Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва “Чакана савдо қоидалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 75-сонли қарори талаблари тушунтирилди. Холатни тўғри англаб етган сотувчи уч кунлик муддат ичида истеъмолчи талабини тўлақонли равишда бажариб берди. Қилган ишидан пушаймонлиги, қайта бундай холатга йўл қўймаслигини инобатга олиб, корхона рахбарига дўкон сотувчиларининг хатти ҳаракатлари оқибатида бундай холатлар қайта рўй бермаслигини қатъий назоратга олиш топшириғи берилди. Истеъмолчи эса кўрсатилган ҳизмат учун ижро этувчи аппарати ходимларига ва тизим рахбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Изоҳ билдириш