46143

37 000 000 сўм маблағ истеъмолчига қайтарилди

Ўзбекистон 17 август 16:46 784

Шаҳрисабз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маълумотига кўра, жамият ходимлари томонидан шаҳардаги “Тутзор” МФЙ, Форобий кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро С.Юлдошевнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Ўрганишларда фуқаро Шаҳрисабз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ўзбегим эшиклари” савдо дўконига бориб савдо ходими билан ўзаро келишиб, умумий қиймати 37 000 000 сўм бўлган МДФ эшикларига буюртма бериб, пул тўловларини шу ондаёқ тўлиқ тўлаб беради.

Бироқ бюртма қилинган эшиклар ўз вақтида истеъмолчи хонадонига етказиб берилмайди. Ушбу ҳолатдан норози бўлган фуқаро савдо дўконига бир неча бор қилган мурожаатидан кейин бюртма хонадонга етказиб берилади. Аммо олиб келинган эшиклар истеъмолчи буюртма қилган маҳсулотга кўриниши ва ранги жиҳатидан умуман тўғри келмаслиги боис, улар дўконга қайтарилиб юборилади ва буюртма бекор қилинади. Эшиклар дўконга қатарилган бўлсада, дўкон сотувчиси томонидан фуқарога бюртма учун тўланган пул маблағлари қайтариб берилмайди.

Истеъмолчининг икки ўртадаги сарсонгарчиликлари оқибатида атиги 9 300 000 сўм қайтариб берилади халос. Қолган пул маблағлари сотувчи томонидан турли сабабларга кўра кечиктирилиб, қайтарилмай келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти ходимларининг аралашуви билан истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ўзбегим эшиклари” савдо дўкони сотувчиси А.Турсунов билан юзага келган муаммоли вазиятни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари ташкил этилди. Оқибатда, қонун талабларини қўпол равишда бузганлигини англаб етган сотувчи ўз ҳатосини тушуниб, фуқаро томонидан бюртма асосида МДФ эшиклари учун олдиндан тўланган пул маблағлари истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди ва мурожаат ижобиий ҳал қилиб берилди.

Изоҳ билдириш