7944

30 май Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Ўзбекистон 29 май 17:11 353

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 17-22, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади

Изоҳ билдириш