30057

23 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 22 январь 20:54 1 307

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 23 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +1 … +3 даража, кундузи +11 … +13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 … -2 даража, кундузи +3 … +8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 … +3 даража, кундузи +10 … +15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 … +3 даража, кундузи +9 … +14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 … +3 даража, кундузи +10 … +15 даража иссиқ бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 … 0 даража, кундузи +4 … +9 даража илиқ бўлиши кутиляпти.

Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 … +2 даража, кундузи +2 … +7 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 … +3 даража, кундузи +9 … +14 даража илиши мумкин.

Изоҳ билдириш