38897

2019 йил учун «Грин карта» натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон 16 май 10:44 1 157

АҚШ ҳукумати 2019 йил учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграция визаси» — Green Card лотерея натижаларини эълон қилди.

16 май кунидан эътиборан, талабгорлар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи қоғозларидан фойдаланиб, натижаларни  АҚШ ҳукумати сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали онлайн тартибда текшириши мумкин.

Талабгорлар бунинг учун 2019 рақамлари билан бошланувчи тасдиқловчи рақамлар, фамилия, туғилган йил ҳамда суратда кўрсатилган назорат рақамлари тегишли дарчаларга киритиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрда бошланиб, 2017 йил 22 ноябрда тугаган эди.

Изоҳ билдириш