47488

20 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Бухорода қўлга олинди

Ўзбекистон 14 сентябрь 10:10 944

Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қидирув тадбири ўтказилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

«Қидирув тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни (гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда ўтказиш) содир қилганлиги учун 1998 йилнинг декабрь ойидан буён тергов органларидан яшириниб юрган Бухоро шаҳар Тупхона кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Улуғбек Жамолов Россиянинг Москва вилояти Королев шаҳрида юрганлиги аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди», — дейилади хабарда.

 

Изоҳ билдириш