44978

1999 йил февраль воқеалари иштирокчиси бўлган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

Ўзбекистон 20 июль 14:05 2 491

ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган қидирув тадбирлари натижасида Туркистон Ислом ҳаракати кейинчалик Ислом жиҳоди иттихоти Халқаро террористик ташкилотлар аъзоси ҳисобланган ўзбекистонлик Зокир Раҳимов Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадация қилинди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда маълум қилинди.

1973 йилда туғилган Зокир Раҳимов 1994—1999 йилларда «Жиҳодчилар» ДЕО аъзоси сифатида жамоат йиғилишларида иштирок этиб келган. У 1999 йилнинг февраль ойида юз берган воқеалардан сўнг турли экстремистик оқимлар вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилина бошлагач, Зокир Раҳимов жиноий жавобгарликка тортилишидан қўрқиб, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани орқали Тожикистонга чиқиб кетган. У ерда «Туркистон ислом ҳаракати» террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилади. Оилали бўлишига қарамай Зокир Раҳимов мазкур ташкилот аъзоси, қидирувда бўлган Азиза Норовага иккинчи хотин сифатида уйланиб, унга Фотима Азимова деб исм бериб, сохта Қирғизистон паспортини олиб беради.

Ҳозирда ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан Зокир Раҳимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш