48320

18 яшар коллеж ўқувчиси қотилликда айбланмоқда

Ўзбекистон 11 октябрь 11:57 612

Самарқандда 18 яшар коллеж ўқувчиси қотилликда айбланмоқда
Самарқанд вилоятидаги Челак транспорт коллежининг ўқувчиси 18 ёшли Бекжон Э. 21 яшар Аббос С.ни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Севимли ТВ телеканалининг Замон дастурида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.uz».

Паяриқ туманида яшовчи Бекжон 3 октябрь куни «Баҳор» маҳалласидаги далада таниши Аббосни учратиб қолади. Аввалги келишмовчиликлар туфайли икки ёшнинг ўртасида жанжал бошланади ва Бекжон Аббосга оғир тан жароҳатлари етказади.

У касалхонага олиб кетилаётганда йўлда ҳаётдан кўз юмди.

Айбланувчига нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан (ўлимга олиб келган қасддан оғир тан жароҳати етказиш) жиноят иши қўзғатилди. У ҳибсга олинган.

Изоҳ билдириш