50678

100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайни маъқулланди

Ўзбекистон 16 январь 16:27 1 355

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

– аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

– нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

– аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

– муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш