42445

1 030 000 сўмлик «Xiaomi Redme» янгисига алмаштириб берилди

Ўзбекистон 20 июнь 12:25 555

2018 йил 11 июнь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси “Ишонч телефони”га Навоий вилояти Навоий шахар, Навоий кўчаси 51-уй 14-хонадонда яшовчи фуқаро А.Қувондиқов томонидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда фуқаро Навоий шаҳрида жойлашган “Янги ҳаёт” магазиннинг орқа томонидаги “ЯТТ Рахмонов Ойбек Рустамович” дан «Xiaomi Redme» русумли қул телефонни 1.030.000 (Бир миллион ўттиз минг) сўмга сотиб олган, телефоннинг батарея қисми яхши ишламаслигидан норозилигини билдирган.

Мурожаат юзасидан жамият мутахассислари томонидан сотувчига “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли бандлари бўйича тушунтиришлар бериш натижасида қул телефони янгисига алмаштириб берилди.

Изоҳ билдириш