3055

Зика вируси қайси давлатларда кенг тарқалмоқда?

Тиббиёт 10 апрель 14:17 371

Роспотребнадзор сўнгги вақтда дунё оммасини хавотирга солаётган Зика вируси тарқалган мамлакатлар рўйхатини тузди.

Янгиланган рўйхатдан 63 давлат жой олган. Зика Америка минтақасидаги 48 мамлакатда тарқалган, шунингдек Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларида ҳам учрайди.

Муассасанинг хабарида Америка қитъасида 554 минг одам Зика вирусини юқтирганлиги ёзилган, уларнинг 207 мингдан ортиғида ташхис лаборатория текшируви билан тасдиқланган.

2016 йилнинг январидан 2017 йилнинг мартигача Зика Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига ёйилиб улгурди. Филиппинда 57, Малайзияда 8, Таиландда 713 ҳолатда вирус юққанлиги кузатилган.

Аммо 2017 йилнинг апрелида мазкур ҳудудларда касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.

Изоҳ билдириш