46699

Йиғлаш қанчалик фойдали?

Тиббиёт 29 август 13:41 713

Кўз ёши тўкаётган инсонни кўрганимизда кўпчилигимизнинг кўнглимиз ғаш бўлади. Ундаги тушкун кайфият бизга ҳам ўтиб, маҳзун бўлиб қоламиз. Хўш, йиғлаш аслида киши соғлиғига қандай таъсир қилади?
Йиғлашнинг физиологик нуқтаи назардан фойдалари талайгина. Айниқса, турли сабабларга кўра кўп “оби дийда” қилувчи аёллар буни яхши билишса ажаб эмас. Ҳар ҳолда, кўнгилларини анча “бўшатиб” олишади-ку.

Олимларнинг эътироф этишича, инсон наслининг бардавомлигини таъминловчи омиллардан бири — чақалоқларнинг йиғлай олиш қобилиятига эга бўлганидадир. Бу фикрни гўдаклар устида ўтказилган кузатиш ва тадқиқотлардан олинган таҳлиллар билан исботлаш мумкин.

Кўз ёши, аслида, чақалоқ дунёга келгач, 6 ҳафталик бўлганида пайдо бўлади. Лекин биламизки, гўдаклар бу давргача ҳам тинмай йиғлайдилар. Бироқ унинг бу йиғисида ёш бўлмайди. Чақалоқнинг бу даврдаги қуруқ йиғиси унга нафас олиш ва нафас чиқаришда ёрдам беради.

Энг эътиборлиси, бу “йиғи” чақалоқ бурнининг пардаларини қотиради ва шу билан ҳар хил юқумли касалликлар бактерияларининг бола ичига “йўл олиши”ни “тақиқлайди”.

Бундан ташқари, кўз ёши оддий сувдан иборат эмас. Унинг таркибида микробларни ўлдирувчи “лицоцим” моддаси мавжуд. Бу модда кўзни жуда яхши дезинфекция қилади. Шу боис одамнинг кўзида деярли микроб бўлмайди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар