24571

Японияда инсонни деразадан ташлашга чақирувчи гриппга қарши дорилар аниқланди

Дунё | Тиббиёт 23 ноябрь 10:39 551

Япония оммавий ахборот воситаларини хабар беришича, мамлакатнинг барча касалхона ва поликлиникалари Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кутилмаган кўрсатма олишган.

Kyodo хабарига кўра 2016 йилда Японияда гриппга қарши дори воситасини қабул қилган беморларда ғалати хулқ юзага келиш бўйича 54 та холат аниқланган.

Хабарга кўра ушбу дори воситасини қабул қилган беморлар хона бўйлаб югура бошлашган ва ўзларини деразадан ташлашга харакат қилишган. Шу каби холатларни олдини олиш мақсадида ушбу дори воситаларни қабул қилган беморларни қаттиқ назорат қилиш тавсия қилинмоқда.

Инсонларда ғалати хулқни юзага келтираётган ушбу дори воситаси ТАСС маълумотларига кўра хали хам Японияда тақиқланмаган.


Изоҳ билдириш