24484

Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда дори-дармонлар ишлаб чиқарилади

Тиббиёт 22 ноябрь 15:46 530

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда юқори натижали дори-дармонларни ишлаб чиқаришга келишилди.

Шартномалар доирасида Ўзбекистонга бу йўналишда 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўғридан тўғри инвестиция қилинади.

Dalim BioTec, Yuhan Corporation вa Erae каби йирик компаниялар билан битимлар тузилди. Томонлар инвестицион лойиҳаларнинг тезкор амалга оширилиши бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистонда яратилган 7 та янги, эркин фармацевтик зоналарга алоҳида эътибор қаратилди. Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш ва инвестиция маблағларини кўпайтириш борасида аниқ хулосага келганликларини айтиб ўтди.

Изоҳ билдириш