7841

Ўзбекистонда ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази синов тариқасида ишга туширилмоқда

Тиббиёт 29 май 11:41 394

Шу йилнинг 25 май куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалида Ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази (ЯМДМ)нинг пилот лойиҳаси намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Согликни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан электрон соглиқни саклашни ривожлантириш маркази Узмединфо ходимлари, тизимли интегратор Inline Telecom Solutions компанияси, ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг мутахассислари иштирокида амалга оширилиб курсатилди. Ҳужжатларга кўра, ягона мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик марказлари Ўзбекистоннинг 13 ҳудудида ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Бу марказлар ягона автоматлаштирилган бошқарув тизими томонидан бошқарилади. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалида ташкил этилган ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази эса ушбу йўлда ташланган дастлабки қадам бўлди.

Маълум бўлишича, эндиликда ушбу марказ шошилинч ҳолатлардаги ҳар бир мурожаатни ўз вақтида тезкорлик билан истисносиз бажарилишига хизмат қилади. Қабул қилинган ва расмийлаштирилган ҳар бир мурожаат ўша заҳотиёқ кўчма бригадага бемор ҳақидаги керакли тиббий ахборот ва унинг жойлашиш манзили ҳақидаги маълумотлар билан биргаликда радио рация курилмалари оркали узатилади.

Изоҳ билдириш