25056

Ўзбекистонда 2018 йилдан барча ўсмир қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланади

Тиббиёт 28 ноябрь 16:30 866

Ўзбекистонда 2018 йилдан дунёда биринчилардан бўлиб ўсмир қизларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, папиллома вирусли касаллик бўлиб, унинг 100 дан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари эса онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Жумладан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида папиллома вируси етакчилик қилади.

Ушбу хасталикдан ҳимояланишнинг энг самарали усули — папиллома вирусига қарши эмлашдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмлаш тадбирини 9—13 ёшли қизлар ўртасида ўтказишни тавсия этади.

Изоҳ билдириш