14110

Ўзбек олимлари сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини ихтиро қилишди

Тиббиёт 28 июль 22:39 520

Яқутхон Мажидова ва Дурдона Усмонова ёши катта ва кекса инсонларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг содда, тежамкор усулини яратишди. Бу ҳақида Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Улар гипертоник дисциркулятор энцефалопатияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини таклиф қилишган. Ушбу усул қоннинг реологик хусусиятлари, микроциркуляцияси, венадан қочишини нормаллаштирадиган, антиоксидант, ангиопротектив, нейропротектив ва нейротрофик таъсир кўрсатадиган воситаларни юборишни ўз ичига олади.

Олимларга ушбу ихтиролари учун патент берилди.

Изоҳ билдириш