22828

Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги очилади

Тиббиёт 5 ноябрь 13:56 455

Ўзбекистон Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги директори ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди, деб хабар қилмоқда МОҚ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, учрашув давомида Ўзбекистонда Миллий Антидопинг агентлиги очиш масаласи муҳокама қилинган. Роб Кохлер агентлик очиш учун Ўзбекистонга гуруҳ йўналтиришга ва бошқа барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган.

Ўз навбатида МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлигига ҳамкорликка тайёрлиги учун миннатдорлик билдирган.

Изоҳ билдириш