43176

Самарқандда тажрибасиз шифокорнинг айби билан бир боланинг оёғи фалаж бўлиб қолди

Тиббиёт 27 июнь 17:12 972

Отажон Иномов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўрта махсус маълумотли тиббиёт ходими. Лекин у бирон бир тиббиёт муассасасида расман ишламаган, деб ёзади «Зарафшон» нашри.

Гап шундаки, Отажон истиқомат қиладиган маҳаллада вояга етмаган Нурбекнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетади. Шунда О.Иновом “Деклофенак” дори воситасини инъекция орқали иссиғини тушириш мақсадидда Нурбекка жўнатади. Нурбекнинг соғайиши ўрнига аҳволи оғирлашади.

Самарқанд судга оид тиббий экспертизасининг хулосасидан маълум бўлишича, бемор Н.Қобиловга қилинган амалиёт нотўғри бўлган. Шунинг оқибатида Нурбек чап оёғининг фалажлиги юзага келган. Бунинг натижасида бемор оғир тан жароҳати олгани аниқланган.

Судланувчи О.Иномов айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Жабрланувчининг онаси М.Қобиловага моддий ва маънавий зарарни ихтиёрий равишда тўлаб, кечирим сўраган. Судланувчи ва жабрланувчи ўзаро ихтиёрий ярашган. Ярашиш чоғида ҳар иккаласига нисбатан четдан тазйиқ бўлмаган, деб ёзади муаллиф.

Суд томонларнинг ярашгани муносабати билан иш юритишдан тугатиш тўғрисида ажрим чиқарди.

Изоҳ билдириш