Унгамарказ фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, янги, инновацион репродуктив технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳудудий вертикал тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт йўналиши ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан интеграциялашувини таъминлаш, ихтисослаштирилган гинекологик ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш сингари муҳим вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, у аҳоли тиббий маданиятини оширишва тиббий хизмат сифатини яхшилаш, замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган энг илғор диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиб, хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Тиббиёт фанлари доктори Шаҳноза Зуфарова бугунга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институти акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси доцентилавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.