47014

Мўъжизавий қовоқ ва унинг уруғи қайси касалликка даъво бўла олади?

Тиббиёт 6 сентябрь 11:29 4 478

Қовоқнинг турган-битгани фойда, шифо бахш этишда беназирдир. Қовоқ таркиби темир моддасига бойлиги билан сабзавотлар ичида тенгсиздир.

Бундан ташқари, В, С, Е, Д, РР витаминлар гуруҳи, камёб Т витамини ҳам унда мавжуд. У организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Ўткир ёки сурункали пиелонефрит касалликларидан ўзини ҳимоялашни истовчиларга қовоқдан тайёрланган таомларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яна бир фойдали хусусияти – гипертониядан азият чекувчилар ва кўриш қобилияти бузилган инсонларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Қуритилган қовоқ уруғлари эркаклардаги простатит касаллигида жуда фойдали ҳисобланади.

Организмдаги ортиқча сувни чиқариш ва шиш ёки ичак фаолиятини яхшилашни истасангиз, ўзингиз учун янги қовоқ шарбати тайёрланг. Бу сийдик ҳайдовчи ва ич сурадиган восита сифатида тавсия этилади.

Бир дона қовоқ уруғи таркибида:
Углеводлар; Оқсиллар; Бириктирувчи тўқималар; A Витамини; С Витамини; D Витамини; Е Витамин; B Витамини гурухига (В2, В5, В1, В3, В6, В9,); Калций; Натрий; Калий; Темир; Магний; Марганец; Рух мавжуд.

Изоҳ билдириш