11146

Марварид тутнинг шифобахш хусусиятлари

Тиббиёт 27 июнь 9:50 831

Халқ табобатида оқ тут иситма чиққанда, ичак касалликларида, қонни тозалашда ишлатилади.

Тут пўстлоғи (қайнатмаси ва кунжут ёғида тайёрланган суртма дори) яраларни даволашда ҳамда балғам кўчирувчи, пешоб ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Баргидан тайёрланган қайнатма киши шамоллаб, иситмалаб қолганда ҳароратни пасайтирувчи восита ҳисобланади.

Камқонлик, подагра, қандли диабетда янги тутни эзиб, 1 стакан қайнаган сув билан аралаштирилади ва 4 соат тиндирилади. Кунига 4 маҳал, овқатланишдан олдин чорак стакандан ичилади.

Юрак порогида ҳар куни 4-5 маҳал, овқатлангандан сўнг 250-300 г тут ейиш тавсия этилади.

 

 

 

Манба: Hordiq.uz

Изоҳ билдириш