17503

Италиялик жарроҳ юртимизда мураккаб операцияни амалга оширди

Тиббиёт 11 сентябрь 15:41 630

Инсон саломатлиги билан боғлик ҳар қандай мавзу, масала давлатимизнинг доимий диққат марказида. Бу борада қилинаётган эзгу ишлар Республика Ногиронлар реабилитация ва протезлаш миллий маркази фаолиятини ривожлантириш, хорижлик ҳамкорлар билан тажриба алмашиш кўламини кенгайтирди ва даволашнинг янги усулларини амалиётга жорий этилишига асос бўлди. Италиялик жаррох Вер Жаржо Жазине билан ҳамкорликда олиб борилган галдаги жарроҳлик амалиёти ҳам марказнинг ютуқларидан биридир.

Айтиш ўринлики, бундай операция билан беморларни даволаш мамлакатимизда 10 йил олдин йўлга қўйилган. Бироқ, Италиядан келтирилган сунъий эндиплатант мутлақо янги, олдингиларидан сифати, нархи анчагина арзонлиги ва бемор танасига тез мослашиши билан фарқланади. Ўз ўрнида уни амалиётга татбиқ этиш соҳа мутахассислари олдига янги вазифа қўяди. Энг қувонарлиси, 1 соат давом этган ҳамкорлик муваффақиятли якунланди.

Таъкидлаш керак, италиялик жаррох Вер Жаржо Жазине шу кунга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказида ва Тошкент тиббиёт академиясининг иккинчи клиникасида ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётини юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда муваффақиятли ўтказганди. Эътиборлиси кўплаб ҳамюртларимиз соғлом ҳаётга қайтиш бахтини хис этишди.

Изоҳ билдириш