23081

Дорилар нархини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган бўлди

Тиббиёт 8 ноябрь 11:00 628

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Қайд этишларича, ушбу қарор «тармоқдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлаш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида» қабул қилинган.

Шунингдек, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини уларнинг халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар деб топиш мезонлари, шунингдек, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда давлат мулкида бўлган бўш турган бошқа бино ва иншоотлар негизида ижтимоий дорихоналарнинг жойлашуви тасдиқланади.

Фармонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш, нархини белгилаш тартибини такомиллаштириш, қонунчиликка «ин булк» маҳсулотнинг аниқ белгиланган тушунчасини киритиш, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қатъий нархини белгилаш тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳ билдириш