31206

Дори нархини белгилаш тартибини бузган дорихона ёпилди

Тиббиёт 6 февраль 17:11 1 155

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонадаги лицензияси тугатилган дорихонага оид маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори асосида тиббиётда кенг қўлланиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилган бўлиб, юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилгани учун лицензияни бекор қилиш кўзда тутилган.

Нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

Изоҳ билдириш