44366

Бош шифокор А. Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Тиббиёт 11 июль 12:39 1 530

Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори А. Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Соғлиқни сақлаш тизими ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётига бевосита дахлдор соҳа. Шу боис, тизимни тубдан ислоҳ этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аввало соҳада бошқарув ва ташкилий ишлар такомиллаштирилмоқда. Хусусан, ўтган қисқа вақт давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг қуйи бўғинлари, республика ва ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида раҳбарлар алмашинуви рўй берди. Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар профессор, фан докторлари раҳбар лавозимларга тайинланди. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига вилоят даволаш-профилактика муассасаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаол иш олиб бораётган 183 нафар малакали кадрлар раҳбар этиб тайинланди.

Айни пайтда, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси фаолияти ўрганилганда, айни шу камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди.

Изоҳ билдириш