16368

Бош мияга зарар келтирувчи Сиз кутмаган 12 холат

Тиббиёт 28 август 15:47 4 698

Инсоннинг бошқа органлари каби Бош мия хам Сиз зарарли деб хисобламаган турли хил холат ва одатларингиздаг азият чекиши мумкин. ASR.UZ бош мияга катта таьсир кщрсатувчи ушбу оддий холатларни Сизга эслатиб ўтади.

1. Кам сухбатлашиш

 

Мичиган университетининг олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида бир кун ичида 10 дақиқа сухбатлашиш бош мия фаолиятини стимуляция қилиши аниқланди. Бунинг учун кўчага чиқиб биринчи тўғри келган инсон билан сухбатлашиш шарт эмас. Дўстларингиз ва қариндошларингиз билан телефон орқали сухбатлар хам худди шундай таьсир кўрсатади.

2. Шакарни кўп истеъмол қилиш

 

Олимларнинг фикрича, кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш бош мияда нейронларни ишлаб чиқаришга жавоб берувчи BDNFга ёмон таьсир кўрсатади. BDNF шунингдек, узоқ муддатли хотира ва ўрганишнинг шаклланишида катта ахамиятга эга.

3. Бош мия учун машғулотларни мавжуд эмаслиги

Шифокорларнинг фикрича, бош мия 16-25 ёшлар оралиғида ўзининг энг тезкор ишлаш даврини ўтказади. 25 ёшдан сўнг эса унинг тезкорлик қобилияти пасайиб боради. Олимлар буни олдини олиш учун бош мия учун турли машғулотларни ўтказишни тавсия этишади.

4. Нонушта қилмаслик

 

Тадқиқотларга кўра мунтазам равишда нонушта қилувчи мактаб ўқувчилари аниқ фанларни яхши ўзлаштириши аниқланган. Нонушта қилмаслик натижасида қонда глюкоза миқдори камаяди ва бу эса мия фаолиятини сусайишига олиб келади.

5. Фастфуд

Рационда фастфуднинг миқдорини меёридан ортиқлиги бош мия тўқималари ўртасидаги алоқаларни сусайишига олиб келади.

6. Музқаймоқ

 

Исталган совуқ егулик, шунингдек музқаймоқ тўсатдан юзага келувчи бош оғриғини юзага келтириши мумкин. Совуқ егулик қон томирларини торайтиради, ўз навбатида инсон танаси буни олдини олиш учун бош мияга кўп миқдорда иссиқ қонни хайдайди. Бунинг натижасида бош мияда тўсатдан оғриғ келиб чиқади.

7. Мобил телефон

 

Олимлар томонидан каламушлар билан ўтказилган текширувлар натижасида бош мия раки ва қўл телефонлари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Смартфонингизни улоқтиришга шошилманг. Шифокорлар сўзлашувлар пайтида гарнитурадан ва баланд овозли режимдан фойдаланишни маслахат бермоқдалар. Уйқудан олдин смартфонни бош мияга яқин жойда қолдирманг!

8. Уйқу давомида бошингизни ёпманг

Уйқу давомида бошни ёпиш натижасида бош мия кислородга тўйинмайди. Бунинг натижасида сиз бош оғриғи билан уйғонасиз.

9. Сув етишмаслиги

Инсон миясининг 70-80 % қисми сувдан иборат. Шунингдек сув бош мия тўқималарига уларни иш фаолияти учун зарур бўлган моддаларни етказиб бериш учун хам керак.

10. Алкоголь

 

Спиртли ичимликлар бош мия тўқималари ўртасидаги алоқаларни бузиб ташлаши олимлар томонидан исботланган. Яхши хабар хам бор, спиртли ичимликларни ичишни тўхтатган инсонларни бош мияси вақт ўтиши билан ўз фаолиятини тиклай олади.

11. Чекиш

 

Чекиш натижасида бош миянинг айнан фикр юритиш ва ақл учун жавоб берадиган қисмлари зарар кўради.

12. Жисмоний фаолликнинг йўқлиги

 

Танамиз учун бадан тарбия қанчалик керак бўлса бош мия учун хам худди шундай холат. Жисмоний машғулотлар бош мияда BDNF синтезига яхши таьсир кўрсатади.

Изоҳ билдириш