28522

Битирувчи врачларнинг 4000 нафарига ҳудудий шифохоналарга йўлланма берилади

Тиббиёт 7 январь 22:40 485

Президент топшириғидан сўнг, йил охирига қадар 4000 мингга яқин тиббиёт муассасалари битирувчилари ҳудудий тиббиёт бўлинмаларига йўналтирилади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«Янги йилнинг январь ойининг ўзидаёқ 1800 дан ортиқ умумий йўналишдаги шифокорлар ҳамда 960 ихтисослашган соҳалар клник ординаторлари ҳудудий шифохоналарга йўлланма олишади», — дейилган муассаса хабарида.

Йил охирига қадар Тиббиёт олийгоҳларининг битирувчилари бугунги кундан вакант бўлган 2500 умумий йўналиш шифокорлари ҳамда 1500 ихтисослашган соҳалар врачлари ўринларини эгаллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини кескин танқид қилган ҳамда битирувчи кадрларни ҳудудий шифохоналарга йўналтиришни тавсия қилган эди.

Ўрганиш натижасида бугунги кунда даволаш-профилактика муассасалари тизимида 11 мингдан зиёд вакант ўринлар мавжудлиги, шундан 3462та штат умумий амалиёт шифокорлари, 8217 та тор мутахассисликларга тегишли экани аниқланди.

2018 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги давомида барча ишга йўлланиши лозим бўлган битирувчилар ўртасида якуний давлат аттестациялари ўтказилди.

Тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатининг VI курс талабалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари, тиббиёт олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти II курс клиник ординатура битирувчиларини мутахассислигига мос равишда ишга жойлаштириш бўйича шартномалар тузилди.

Ёш мутахассислар 2018 йилнинг 8 январидан бошлаб ўз иш жойларида фаолият бошлаши учун уларни уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича зарурий ишлар амалга оширилди.

Ўтказилган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида амалиёт шифокорлиги бўйича бўш ўринлар 88 %, тор мутахассисликлар бўйича эса 55 %га тўлдирилиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш