37429

Андижонда Марказий Осиёда ягона бўлган инсулин ишлаб чиқарувчи завод очилди

Тиббиёт 30 апрель 9:52 322

Андижон вилоятида Марказий Осиёда ягона бўлган инсулин заводи ишга тушди, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашри.

Zamin Bio Health корхонаси йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаради. Маҳсулот нафақат ички бозорга балким қўшни мамлакатларга экспорт ҳам қилинади. Янги корхонада 100дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

Инсулин – ошқозонда пайдо бўлувчи гормон бўлиб, у қонда глюкоза миқдорини камайтириш учун керак. Инсулин плазматик мембраналарнинг ўтказувчанлик қобилиятини кучайтириб глюкозани инсон организми томонидан қайта ишланишини таъминлайди.

Организмида ушбу гормон етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётган кишилар унинг ўрнини инсулин дориси ёрдамида тўлдириши мумкин. Айниқса қандли диабетга чалинган беъморлар учун ушбу дори ўта зарур.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар