37827

7-май куни SALUS VITA клиникаси ва ASR.UZ “Саломатлик жавохири” хайрия акциясини ўтказади

Тиббиёт 3 май 10:38 280

«Саломатлик жавохири» — Сиз хаётни безайсиз.
Кўкрак бези саратони хозирда саратон касаллигининг  энг кўп тарқалган шаклларидандир. Шунингдек кўкрак бези саратони аёл кишиларда кўп учрайдиган онкологик касаллик бўлиб хам хисобланади. Хозирда ушбу касаликка эрта ташхис қўйиш ва уни ривожланиш жараёнини секилаштирибгина қолмай уни бутунлай енгиш мумкунлиги фанда илмий тарзда исботланган.

«SALUS VITA» клиникаси кўп йиллардан бери ушбу касаллик юзага келтираётган муаммоларни хал этишда аёлларга ёрдам беришга харакат қилиб келмоқда.

Акцияда иштирок этувчи аёллар Гинеколог ва Эндокринолог маслахатини бепул олишлари ва кўкрак бези, бачадон УЗИ текширувидан бепул ўтишлари мумкун бўлади. Май ойида «Саломатлик жавохири» акцияси 7-май куни ўтказилади.

Текширувдан ўтувчилар шифокор қабулига қуйидаги телефон рақамлари орқали ёзилишлари лозим бўлади.

Қабулга ёзилиш 3-4 май кунлари 9:00 дан 17:00 гача +998 97 768-79-01 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

Изоҳ билдириш