50289

Zoʻr TV, Milliy TV, Mening Yurtim, Sevimli TV, Futbol TV каби каналлар вақтинчалик эфирга узатилмайди

Технология Бугун 13:11 1

Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор давлат хусусий каналларини эфирга узатиш вақтинчалик тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, бунга Тошкент телеминорасида профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

“26 декабрь куни соат 9:00 дан 14:00 гача Тошкент телеминорасида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси дастурлари 26 ва 38 телевизион каналларда тарқатилади, “UZDIGITAL TV” MCHJ, Uz Report, Zoʻr TV, Milliy TV, Mening Yurtim, Sevimli TV, Futbol-TV дастурларини тарқатишда танаффус бўлади“, дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳ билдириш