28694

Жавоб берилди: «GM Uzbekistan» автомобилларининг нархи тушириладими?

Технология 9 январь 11:25 2 518

2018 йилдан бошлаб, «GM Uzbekistan» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 5 фоизни ташкил этиши ҳақида маълум қилинганди. Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Kun.uz» сайтининг хабар беришича, «GM Uzbekistan​» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкаси 27 фоиздан 5 фоизга туширилиши янги ишлаб чиқариладиган автомобил нархига таъсир ўтказмайди. Соддароқ қилиб айтганда, «GM Uzbekistan​» АЖ енгил автомобилларига акциз солиғи ставкасининг пасайтирилиши билан жамият томонидан ишлаб чиқарилиши назарда тутилган автомобил нархи ​пасаймайди.

Енгил автомобил акциз солиғи 5 фоиз этиб белгиланиши валюта либераллашуви жараёнида миллий машинасозлик корхонасини зиёнсиз сақлаб қолиш учун қаратилган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда, ишлаб чиқарилиши назарда тутилган енгил автомобилларнинг янгиланган нархи оширилмасдан, уларнинг акциз солиғи пасайтирилган.

Изоҳ билдириш