41620

Uzmobile +882 перефиксли барча рақамларни блоклаб қўйди

Технология 12 июнь 8:38 212
Фото: Mobile-Dom.ru

Uzmobile миллий алоқа оператори +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларнинг барчасини вақтинчалик блоклаб қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Миллий операторнинг маълум қилишича, мазкур қарор +882 перефикси томонидан Uzmobile абонентларига нисбатан амалга оширилаётган фирибгарлик қўнғироқларининг олдини олиш учун қабул қилинган.

«Ҳурматли Uzmobile абонентлари, шуни маълум қиламизки, фирибгарлардан Сизга келиб тушаётган +882* префиксли номаълум қўнғироқларни бартараф этиш мақсадида тегишли хизматлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар вақтинчалик тўхтатиб қўйилган», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш