43638

«UzCard» Миллий банкнинг мобил иловасини вақтинча ўчирди

Технология 4 июль 8:43 231

Республика ягона процессинг маркази Ўзбекистон Миллий банкининг “Milliy” мобили иловасини вақтинча ўчирди, деб хабар қилмоқла Uzcard.

“Хавфсизлик талабларига жавоб берилмагани ҳамда ЕОПЦ томонидан тўлов тизимларни процессинг марказига уланиши, фаолият юритиши бўйича регламентга риоя қилинмагани боис, ушбу мобил иловаси вақтинча тўхтатилган”, – дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишига кўра, кўрсатилган муаммолар бартараф этилганидан кейин мобил илова яна қайта ишга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг Milly мобил иловаси Ўзбекистонда биринчи банк хизматлари кўрсатувчи мобил иловалардан эди. Унинг ёрдамида маблағларни картадан картага ўтказиш, мобил алоқа, интернет, ТВ, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш имкони бор эди.

Изоҳ билдириш