46089

«Ўзбектелеком» Қирғизистон орқали қўшимча Интернет каналга уланди

Технология 17 август 11:12 274

“Узбектелеком” АЖ ва Қирғизистоннинг “ЭлКат” МЖЧ тармоқлари орасида ўзбек-қирғиз чегараси орқали ўтган алоқа тармоғи уланди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Телекоммуникацион уланма 2018 йилнинг 16 августидан бошлаб тижорат фойдаланувига топширилди”, – дейилган компания расмий хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, янги чегаралараро уланма Интернет тармоғига чиқиш учун муқобил йўналиш очади. Янги алоқа йўналиши Қирғизистон ҳудуди орқали ўтган бўлиб, у “Ўзбектелеком” АЖ имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, янги уланма “Ўзбектелеком”га Афғонистон ва Туркманистон йўналишида қўшимча транзит алоқа каналларини очади.

Изоҳ билдириш