47345

“Ўзбектелеком” Facebook бўйича расмий баёнот берди

Технология 11 сентябрь 15:00 562

Бир неча кун мобайнида бир қатор фойдаланувчилар учун Фаcебоок ижтимоий тармоғи ва бошқа веб-ресурсларга кириш мураккаблашди. Фаcебоок вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди:

Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.
Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

“Ўзбектелеком“ АК фойдаланувчиларни чалғитувчи ушбу хабарни инкор этади.

Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди,-дейилади компания хабарида.

Изоҳ билдириш