20163

Ўзбеклар янги мессенжерни ишга туширишди

Технология 9 октябрь 10:40 742

«TECHNOUNIT- GROUP» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан «ALOQA» тармоқ орқали тезкор хабар алмашиш дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Ушбу дастур очиқ кутубхоналар ва маълумотлар протоколлари ёрдамида яратилган ҳамда параметрларга боғлиқ равишда интернет орқали боғланиш учун ёки ташкилотнинг ички тармоғида тезкор хабар алмашишда қаттиқ ҳимояланган мессенжер сифатида фойдаланиш мумкин.

Дастур таркиби матнли хабарлар билан тезкор алмашиш модули, SIP протоколи бўйича овозли алоқа модули, R2R файл алмашиш модули, TLS шифрлаш модули, иш столини намойиш қилиш модули, конференциялар модули, хабарларни гуруҳларга жўнатиш модули, интерфейс тилини ўзгартириш модули (рус/ўзбек/инглиз) ва Active Directory (LDAP) ўзаро боғланиш модулидан иборат.

Муаллифлар Мусаев Руслан, Наврузов Қўлдош ва Нагаи Даниилга ушбу дастур учун DGU 04613 рақамли гувоҳнома берилди.

Изоҳ билдириш