29070

Ўзбекистоннинг «Ravon» бренди Украинада оммалашмоқда

Технология 12 январь 10:07 487

AUTO-Consulting ахборот-таҳлил гуруҳининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг «Равон» бренди автомобили Украина бозорида 2017 йилдаги энг оммабоп авто моделлари Топ-10га кирган. Бу ҳақида «Жаҳон» АА хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ravon R2 ўтган йили 2016 йилга нисбатан мавқейини бирданига 55 пунктга яхшилади ва 8-ўринни эгаллади. 2017 йил якунлари бўйича 1601 та машина ўз эгасини топди. Ўтган йили Украинада жами 80271 та автомобиль сотилган.

«УкрУзАвто» ваколатхонаси томонидан 2018 йили маҳаллий бозорда 4000 та автомобиль реализация қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Изоҳ билдириш