5367

2017 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида 4G тармоғи ишга тушади

Технология 28 апрель 16:54 365

Тошкентда бўлиб ўтган Usenet 2017 халқаро анжуманида Ўзбекистонда тўртинчи авлод тармоғининг ривожланиши ҳақида сўз юритилди, деб хабар бермоқда «Sputnik«.

Анжуманда қатнашган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламовнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистондаги операторлар LTE-тармоғини барпо этишмоқда.

«Йил охирига қадар мамлакатдаги операторлар барча вилоятлар марказларида ўз 4G тармоқларига эга бўлади», деган у.

Ушбу фикрни Unitel директори Дмитрий Шуков ҳам тасдиқлади. Унинг қайд этишича, мазкур лойиҳа қиймати бир неча ўн миллион долларни ташкил этади. «5G — бизнинг келажагимиз. Келаси йили Сеулда Олимпиада вақтида 5G тармоғи ишга туширилади. Кўрамиз, у қандай ишларкин», — деган Unitel раҳбари.

Ҳозирда Ўзбекистонда GSM тармоғида тўртта: Unitel (10 млн. абонент), Ucell (9 млн.), UMS (2 млн.дан кўпроқ), Uzmobile GSM (1 млн.дан ортиқ) компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Яна бир оператор — Perfectum CDMA тармоғида ишлайди (1 млн. абонент).

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш