42531

Ўзбекистондан – Қозоғистон авиарейслар сони оширилади

Технология 21 июнь 10:19 168

Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишиб олишди, деб хабар бермоқда қўшни мамлакатнинг фуқаро авиацияси Қўмитасининг матбуот-хизмати.

Келишувга мувофиқ Астана-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтада 4тадан 6тага, Алмати-Тошкент бўйича рейсларни эса 7тадан 10тага чиқарилади. Гап икки томонлама қатновлар ҳақида боряпти. Шундай қилиб икки мамлакатнинг авиакомпаниялари бир ҳафтада ўзаро 32та рейсни амалга оширади. Бу туризм, иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга шароит яратади.

Изоҳ билдириш