38948

Ўзбекистонда умумий кир ювиш хизматлари корхоналари ташкил этилиши мумкин

Технология 16 май 15:20 676

Ўзбекистонда умумий кир ювиш хизматлари корхоналари ташкил этилиши мумкин. “Meningfikrim” жамоавий мурожаатлар порталида шу ҳақда таклиф билдирилди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ичимлик суви муаммоси борган сари долзарблашиб бормоқда. Сувни қайта ишлаш ва тозалаш харажатлари ҳақида ҳам шундай фикрларни билдириш мумкин. Бунинг устига мамлакатимизда ичимлик суви етиб бормаган аҳоли пунктлари мавжуд. Ана шундай жойларда муаммоларни енгиллаштириш ва ичимлик суви сарфини тежаш мақсадида бир неча маҳаллалар учун пулли хизмат кўрсатувчи Умумий кир ювиш хизматлари корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Ҳаммага маълумки, сувни тозалаш харажатлари жуда катта маблағ талаб этади. Кийимларни ювиш учун эса, ичимлик сувидан кўра арзонроқ ва ювишга кўпроқ мос келувчи сувни ажратиш экологияга ва мамлакат иқтисодиётига фойда бўлади. Кирхонадан фойдаланганлик ҳақи ҳисобига барча харажатлар қопланади. Кирхонанинг ўзида сувни қайта тозалаш ҳам нисбатан арзонроқ бўлади. Агар муаммо ҳал қилинмаса яқин 10-15 йилда муаммо кўлами ошади ва янада жиддийлашиши мумкин, дейилади мурожаатда.

Изоҳ билдириш