24499

Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини чиқариш режалаштирилмоқда

Технология 22 ноябрь 16:23 1 146

Ўзбекистонда  Hyundai  автомобилларини cерияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи чоғида имзоланган ўзаро англашув меморандумида назарда тутилган.

Сеулдаги ҳужжатларни имзолашни Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Ахмедхаджаев, «Evergreen Motors» компанияси президенти ва ижрочи директори Эдвард Ким амалга оширди.

Лойиҳани 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

«Evergreen Motors» МДҲда KIA ва Hyundai расмий дилери хисобланади.

Изоҳ билдириш