43681

Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги 140,034 Гбит/с га етди

Технология 4 июль 11:57 133

Шу йилнинг 2 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Унда 2018 йилнинг I ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.

Ҳайъат кун тартибига кўра, соҳанинг жорий йил И ярим йиллигида ривожланиш ҳолати сарҳисоб қилинди. Унга кўра соҳада хизмат кўрсатиш кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,9% га ошган. Халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги секундига 140,034 Гбит.га этган, яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Шунинг билан бирга, операторлар ва провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 1 Мбит/с учун 244958 сўмни ташкил қилмоқда.

Изоҳ билдириш