33106

Ўзбекистонда «GetContact» айғоқчи дастури нима сабабдан «Telegram»дан ўзиб кетди?

Технология 1 март 9:58 370

«GetContact» мобил дастури «AppStore Uzbekistan» онлайн дўконида кўчиришлар сони бўйича биринчи ўринга чиқди. Узоқ вақтлардан буён биринчи поғонани «Telegram» мессенжери эгаллаб келаётган эди. Бу ҳақида «Spot» нашрига таяниб «Дарё» хабар берди. GetContact фойдаланувчининг рақами дўстларининг телефонида қандай ёзилганини текшириш имкониятини берувчи дастур эканлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, мобил дастур ягона маълумотлар базасини тўплаб, бунинг натижасида номаълум рақам аниқловчиси сифатида ишлаши мумкин.

Фойдаланувчиларнинг қайд қилишича эса, аслида дастур ижтимоий тармоқларни текшириб, натижаларни тасодифий тартибда чиқариб беради.

GetContact фойдаланувчилик келишувида ишлаб чиқарувчилар тўпланган маълумотларни учинчи шахслар билан бўлишиш ҳуқуқига эга эканлиги очиқ-ойдин айтилган. Масалан, дастур телефон рақамлари, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар, электрон почта, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлади.

Охир-оқибат ишлаб чиқувчилар ахборот ўғирлаш билан шуғулланиши маълум бўлди. АҚШнинг AppStore дўконида дастур ўнлаб салбий тақризлар олган, уларда дастур маълумот ўғирлаши қайд этилган.Февраль ойида дастур Қозоғистонда блокланган. Ҳозирда эса GetContact бошқа мамлакатларда ҳам рейтинглар бошига келмоқда.

Изоҳ билдириш