28948

Ўзбекистонда электрон визалар йўлга қўйилади

Технология 11 январь 9:30 609

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган.

Лойихага кўра, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар электрон визани интернет орқали расмийлаштириб, аэропортда олишларига имкон яратиш мақсадида Ўзбекистонда электрон визалар бериш жараёни ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиха учун Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, МХХ, Давлат туризм қўмитаси масъул этиб белгиланган.

Лойиха сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, туристик салоҳиятимизни оширишга хизмат қилади. Сайёҳлар интернет орқали анкетани расмийлаштириб, электрон виза борасида ижобий ёки салбий жавоб олишлари мумкин бўлади.

 

Изоҳ билдириш